Тошкен шаҳрида яна дарахтлар кесилмоқда. Бу ҳақда блогер Мухбир «Далиев» ўз каналида ёзмоқда.
«Тошкент шаҳри Лабиҳовуз кўчаси (Халқ банки филиали рўпарасидаги уйлар)даги дарахтларга қирғин келди шекилли.
Кўчадаги дарахтларни тўлиқ кесиб кетишмоқда. Шу ерда истиқомат қиладиган аҳолининг мурожаатига кўра, соғлом дарахтлар кесилиб шу ернинг ўзида ўтин ҳолатига келтирилмоқда.
Воқеа Тошкент шаҳар прокуратураси биноси олдида рўй бермоқда.
Прокурорлардан ҳам қўрқмай қўйди демоқда аҳоли дарахт броконерларини.»- дейилади материалда.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида дарахт кесишга умрбод мораторий жорий этишни таклиф этганди.