Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 3 октябр куни соат 22:13да Чилонзор тумани еттинчи кварталда жойлашган 59-уйда газ-ҳаво арашмасининг чақнаши содир бўлган.
Воқеа 7 қаватли уйнинг 36-хонадонида юз берган. ФВВнинг 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган.
Ёнғин натижасида уй аҳолиси жабрланмаган, қурбонлар йўқ. Бироқ бир нечта квартираларга қисман зарар етиб, дераза ва эшиклар шикастланган. Айни вақтда ҳамкорликдаги хизматларнинг мутахассислари ушбу фавқулодда вазиятнинг сабабларини ўрганмоқдалар.
17 нафар уйига зарар етган фуқаролар вақтинчалик меҳмонхонага жойлаштирилди.