Бугун, 4 октябрь куни соат 14:36 да Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Самарқанд шаҳар Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ошхонасининг том қисмида ёнғин рўй бераётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Тезкор хабар асосида, воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:40 да етиб борди ва ёнғин соат 15:06 да ўчирилди.
Ҳодиса оқибатида ошхонанинг 30 кв.м том қисми ёнғиндан зарарланган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ, тарбияланувчилар бинодан ўз вақтида эвакуация қилинди.
Вилоят ФВБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.