Янгиҳаёт тумани, Ўзар кўчасида ҳаммага маълум янги қурилган кўп қаватли уйлар бор. Янги Чоштепа уйлари, тасаввур қиляпсизми шу ерда ҳам янги сўзи бор. Аммо мана шу янги сўз бу ердаги аксарият аҳолининг асл юзини очиб беради.
Бу ҳудудда уйлар иккига бўлинади. Давлат томонидан субсидия асосида 45 та етти қаватли уй ногиронлиги бор, кам таъминланган аҳолига тарқатилган. Қолган 30 дан зиёд уйлар аҳоли томонидан сотиб олинган. Сотиб олинган уйлар томон бошқа дунё, у ерлар ойлик тўлов эвазига тозалаш хизмати кўчаларни, ўт ўланлар, ҳатто подъездларни ҳам тозалаб кетади.
Субсидия асосида берилган уйлар бошқа бир дунё. Биринчидан бу уйларнинг кам таъминланган аҳолига тарқатилганига шубҳа қиласиз. Иккинчидан уй олдиларидаги тартибсизликни кўриб яна кўнглингиз хира бўлади. Беш минутлик йўл юрса чиқинди ташлаш учун мўлжалланган жойлар бор.
Бироқ, бу уйларда иши ўта зарурлар яшайди, уларнинг чиқиндисини биров тозалаши керак. Шундоқ машинаси яқинида қолдириб кетиш уларга одат. Айрим «маданиятли»лар уй бурчакларига чиқиндини шундоқ тўкиб кетган. Эътибор қилсангиз, бунинг дипломи бор, тагида машинаси бор, тайинли иши борлар қилган. Уларнинг иши шунчалик зарурки, биров келиб чиқиндисини тозалаши керак гўё.
Арзимаган 40 минг сўм эвазига эшигингиздан чиқиндини олиб кетиш хизмати мавжуд. Етмиш чоғли қўп қаватли уйнинг биргина уйи олди гулзор қилинган. Гулзор ҳам ҳавас қилгулик. Қолганларнинг 30 фоизга яқини чиқиндини шундай ташлаб кетади. Ваҳоланки, шу уйлар олдида эртадан то кечгача хотин-халаж гап сотиб ўтиришдан ортмайди.
Майли, балки уларга тегишли чиқинди эмасдир, аммо барибир табиатда инсон бир-бирини тарбиялаши зарур. Тозаликка эътибор бериш керак. Ҳамм касаллик шунинг асорати эмасми аслида. Биз беэътибор бўлаверсак охири нима бўлади? Наҳотки биз шунчалар ишёқмас бўлиб қолдик?
Муалллиф: Нуриддин Зиё Тўрақулов