“Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5254-сон, 04.10.2021 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра:
2021 йилда юрак нуқсонларини даволаш учун мўлжалланган 500 та тиббий буюм (окклюдер) харид қилиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига 10 миллиард сўм;
2022 йилдан ҳар йили ўртача 2 500 та окклюдер харид қилиш учун маблағлар ажратилади.
2021 йилда Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази филиаллари 42,5 миллиард сўмлик замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.
Қарорга кўра, 2022–2023 йилларда:
● кам инвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари кўлами кенгайтирилади;
● туман (шаҳар)ларда амалиётлар тури 60 тадан 79 тага, ҳудудларда эса 130 тадан 168 тага етказилади;
● Хирургия марказида юрак ва ўпка трансплантацияси жорий этилади.
2022 йил якунигача барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилади.
Хирургия марказида:
Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси илмий лабораторияси;
2021/2022 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академиясининг Хирургия ва трансплантология кафедраси ташкил этилади.
2021 йил 1 ноябрдан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва бошқа давлат тиббиёт муассасалари раҳбарларини соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув (Healthcare Administration) йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш йўлга қўйилади.
2022/2023 ўқув йилида соғлиқни сақлаш соҳаси учун 50 нафар менежер мутахассисларни магистрлик йўналиши (Master of Healthcare Administration) бўйича давлат гранти асосида Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер ва бошқа ОТМларда тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш чоралари кўрилади.