Тошкентда иситиш, қишлоқларда эса муаммолар мавсуми бошланяпти

​​

2021 йил 12 октябрдан мактаб ва боғчалар, 14 октябрдан кўп қаватли турар жой бинолари мунтазам иситиш мавсумига ўтказилади.

Ҳудудларда эса иситиш мавсуми қачон бошланиши ҳозирча номаълум. Умуман бу ҳақда бирор жойда расмай маълум қилингани ҳозиргача кузатилмаган.

Шаҳарларда-ку мактаб-боғча ва уйлар иситишга уланади, аммо қишлоқларда муаммолар мавсуми энди бошланади. Хусусан, электр энергияси уйларни иситишдаги энг катта воситалалардан бири экани ҳисобга олинса, қишда чироқ ўчириш мавсуми ҳам бошланиб қолса керак.

Чироқ ва газ муаммоси

Бу масалалар бир неча ўн йиллардан бери кузатилади аслида, аммо яқин йилларда эътибор анча кучайди. Масалан, 2019 йилда чироқ ўчишини бош вазир Абдулла Арипов «шармандали ҳолат» деганди. Аммо 2020 йилда бу ҳолат ўзгармаганди.

Сенат раиси Танзила Норбоева ўтган йили декабрда чироқ ва газ муаммосини ўрганиб чиқишга ваъда берганди. Лекин бу ҳам ваъдалигича қолиб кетган.