Бекободда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мансабдорлари 300 тупга яқин дарахтни ноқонуний кесган

​​

Тошкент вилоятида атроф-муҳитни муҳофаза қилишга масъул мансабдорларнинг ўзи табиатга зарар келтиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Ўктам Ўтаев маълум қилди.

Аниқланишича, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Бекобод шаҳар инспекцияси инспектори лавозимида ишлаб келган Ҳ. ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, Бекобод туманидаги 51 туп қайрағоч дарахтини қонунга хилоф равишда кесиб, ўсимлик дунёсига жуда катта миқдорда зарар етказган.

Шунигдек, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Бекобод давлат ўрмон хўжалиги раҳбари С. ва бошқалар томонидан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг рухсатисиз «Ширинсой» ўрмон фонди ер майдонидаги кўп йиллик 241 туп дарахт ноқонуний кесилиб, табиатга зарар етказган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.