Ўзбекистонда 5 минг гиёҳванд рўйхатга олинган

Расмий статистик маълумотларга кўра, ҳозир Ўзбекистонда гиёҳванд модда қабул қилувчилар рўйхатида 5 мингга яқин одам бор. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош наркологи, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий -амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Зарифжон Ашуров маълум қилди, деб хабар қилмоқда «Сатира».

Маълум бўлишича, бу 5 минг гиёҳвандларнинг 31 фоизини 20 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар ташкил қилади. Бундан ташқари, рўйҳатдагиларнинг 1,8 фоизи юқтирганларнинг ОИВ билан касалланганлар.

«Шуни таъкидлаш жоизки, расмий статистика жуда кам қилиб кўрсатилади, чунки гиёҳванд моддаларни истеъмол қиладиган кўпгина ўзбеклар рўйхатдан ўтмаган», дея қўшимча қилади нашр ўз хабарида.

2008 йилда республикада 21 мингга яқин, 2017 йилда 8 мингга яқин гиёҳвандлар бўлган. Экспертларнинг таъкидлашича, сўнгги 12 йил ичида мамлакатда рўйхатга олинган гиёҳвандларнинг умумий сони «кучли таъсир қилувчи» (героин, афюн) ва инъекцион гиёҳванд моддаларини истеъмол қилиш улуши доимий равишда камайган.

Шу билан бирга, сўнгги беш йилда каннабис ўсимлигидан тайёрланган гиёҳванд моддаларни, трамадол, соннат, лирика каби психотроп таблеткаларни истеъмол қилиш ҳолатлари кўп кузатилган.