Facebook келаси ҳафтада компания номини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Шу тарзда унинг бош директори Марк Цукерберг «meta-universe»ни яратишга ўз эътиборини қаратмоқчи. Бу ҳақда Verge портали маълум қилди.
Цукерберг 28 октябр куни бўлиб ўтадиган Connect конференциясида бўлажак имидж ўзгариши ҳақида гапиришни режалаштирмоқда.
Ребрендинг Facebook иловасини Instagram, WhatsApp, Oculus ва бошқалар каби гуруҳларни бошқарадиган бош компаниянинг кўплаб маҳсулотларидан бири сифатида белгилаши мумкин. Facebook вакили бу воқеага изоҳ беришдан бош тортган.
Facebook — дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ ва унга Facebook, Inc компанияси эгалик қилади. Унга 2004 йил 4 февралда Марк Цукерберг ва унинг хонадошлари Эдуардо Саверин, Дастин Московитс ва Крис Хюз томонидан Гарвард университетида ўқиш пайтида асос солинган.
Веб-сайт дастлаб Thefacebook деб номланган ва фақат Гарвард талабалари учун мавжуд эди, кейин Бостондаги бошқа университетларга, сўнг электрон почта манзили .edu домени бўлган АҚШнинг исталган таълим муассасаси талабаларига рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди. 2006 йил сентябрь ойидан бошлаб, сайт электрон почта манзили бўлган, 13 ёшдан ошган барча Интернет фойдаланувчилари учун очилганди.