Криптовалюта ёҳуд вертуал пуллар ҳақида нима биласиз?


Криптовалюта ўзи нима ва бу атама қандай пайдо бўлган?

Криптовалюта – криптографик технологиялар билан ҳимояланган рақамли валюта. Ушбу пул бирлиги фақат виртуал маконда мавжуд. Электрон регистрлар фойдаланувчида қанча криптовалюта борлиги ва уни қаерга ўтказаётгани ҳақидаги маълумотларни сақлайди. Криптовалюталар махсус электрон ҳамёнларда сақланади.

Биткоин 2009 йил 3 январда ўзини Сатоши Накамото деб номлаган бир ёки бир неча шахслар томонидан яратилган, бироқ унинг ишлаш тизими ва ўзига хос жиҳатлари ҳақидаги дастлабки мақола Сатоши Накамото муаллифлигида «Биткоин – электрон тўловларга тенг рақамли тизим» («Bitcoin: A Peer-to-Peer Electronic Cash System») сарлавҳаси билан 2008 йил 31 октябрда чоп этилган. Сатоши Накамото исми ортида турган киши ёки бир гуруҳ инсонларнинг ким эканлигини аниқлаш учун олиб борилган барча ҳаракатлар зое кетгани боис, бугунги кунга келиб шу буюк биткоиннинг ҳақиқий яратувчиси ким экани номаълум ҳисобланади.

Бугунги кунга келиб жами криптовалюталар сони 4509 тани ташкил қилади ва уларнинг умумий бозор қиймати 1 трлн 633 млрд 366 млн 781 минг доллар бўлиб, бир кунлик пул айланмаси ўртача 153 млрд 166 млн долларга тенг.

Криптовалюталар бозорида энг кўп, яъни 85 фоиз фойдаланувчи Биткоинга ишонади.
2021-йил феврал ҳолати бўйича 1 ВТC 57500 доллардан ошди ва фаол равишда кўтарилмоқда. 23 октябр ҳолатига кўра бир Биткоин 60871,3 долларни ташкил этмоқда. Биткоиннинг жами капитализация 982,93 млрд доллар бўлиб, унинг кунлик пул айланмаси 54,38 млрд долларни ташкил қилади.

Криптовалютани қандай сотиш ёки сотиб олиш мумкин?

Криптовалютада айирбошлаш электрон почта орқали хат алмашиниш сингари жуда осон. Бу ерда воситачининг йўқлиги ва комиссион тўловлар минимал даражада екани туфайли операцияларни қайта ишлашга банкдагига қараганда кам вақт талаб этилади.

Интернетнинг пайдо бўлиши билан бутун дунё бўйлаб рақамли валютани яратишга вақти -вақти билан уринишлар бўлган. Бироқ, ҳеч ким бу лойиҳаларга ишонмаган ва улар машҳурликка эришмади. Уларни сохталаштириш жуда осон эди.

Биринчи криптовалюта биткоин бу муаммони блокчейн ёрдамида ҳал қила олди. Блокчейн — бир-бири билан интернет орқали боғланган кўплаб компьютерларда бир вақтнинг ўзида сақланувчи маълумотлар базаси.

Ушбу тизим криптовалюта билан содир бўлаётган воқеаларнинг барча ёзувларини ўз ичига олган катта китоб билан таққосланди. Ва ҳар бир биткоин эгасида бу китобнинг мустақил, аммо бошқаларга ўхшаш нусхаси бор.

Барча китоблардаги ёзувлар тўғри ва бир хил. На банклар, на ҳукумат, на криптовалюта яратувчиси бу ёзувларни сохталаштириши мумкин эмас. Бошқача қилиб айтганда, блокчейнда ягона контроллер йўқ, тизим кўплаб иштирокчилар томонидан бошқарилади. Математик ҳисоб-китобларга асосланган тизим рақамли валютани қалбакилаштириш ёки хакерликдан ҳимоя қилади.

Блокчейннинг афзаллиги унинг шаффоф, тезкор, соддалиги ва қийматида. Сиз криптовалюта ёки бирор маълумотни блокчейн орқали жўнатган бўлсангиз, бундай жўнатма ҳақида маълумотни ўзгартириш ёки қалбакилаштиришнинг имкони йўқ. Чунки у бутун дунё бўйича юз минглаб компьютерлар томонидан тасдиқланади.

Тўлов қилишни хоҳлаган фойдаланувчи интернет ёрдамида тўлов қўлланмаси ишлаб чиқади ва тармоққа қўяди. Шундан кейин криптография технологияси ёрдамида ушбу ўтказма яроқли эканлиги аниқланади (яъни тўловчида шу валюта борлиги). Бу тизим анъанавий банк депозитларидан ўзгача ишлайди. Анъанавий банклар ҳар бир ўтказмани рақамли ёзувини ўзида сақлайди ва бу қайдларнинг ҳақиқийлиги ва сақланишини кафолатлайди ва бунга банк масъул ҳисобланади.

Блокчейн қайта юклангач, ўтказма тасдиқланади ва ортга қайтмайди (яъни жараён узил-кесил амалга ошган) деб ҳисобланади. Мазкур жараён криптовалюта турига қараб, ўртача 10 сониядан 10 дақиқагача вақт олиши мумкин.


Aлбатта, қоғоз банкноталар ҳали ҳам мавжуд ва бозорда яна ишлатилаверади. Aммо энди муносиб рақобатчи бор. Хориждаги кўплаб йирик ишбилармонлар криптовалютанинг ривожланишини қўллаб-қувватламоқда. Масалан, Тесла бош директори Илон Маск Биткоин (ВТC) тузилмасини “соф олмос” деб таърифлаб, рақамли валюта “қоғоз пулга қараганда қийматни узатишнинг энг яхши усули” эканлигини такидлаган.

Ҳозирги вақтда энг кўп Биткоинга эга бўлган ягона шахс ёки ташкилот – биткоин протоколи яратувчиси Сатоши Накамото, у ҳисоб -китобларга кўра, камида 1,1 миллион ВТC ёки жами Биткоинларнинг 6% дан кўпроғига, деярли ўн миллиард долларлик бойликка эга.

Биткойнларга турли ўлкаларда турлича муносабатда бўлишади. Айримларида — масалан, Норвегия билан Хорватияда — уларни активлар қатори баҳолашади, бироқ валюта сифатида эмас. Бошқа ўлкаларда, масалан АҚШда биткойнни виртуал валюта деб билишади.

Баъзи бир давлатларнинг ҳукуматлари биткойнларга умуман салбий муносабатда. Хитойда банктларнинг криптовалютага алоқадор ҳар қандай операцияни амалга ошириши таъқиқланган, Қирғизистонда эса бу вальютага бутунлай таъқиқ қўйиш ташаббуслари кўтарилган.

Ўзбекистонда барча крипто-активларнинг фаолияти лицензия асосида бўлиши ва 2020-йилнинг бошида очилган крипто-биржада амалга оширилиши лозим. Биржа иштирокчилари фақатгина олдин қўлга киритилган крипто-активларни чел ел фойдаланувчиларига сотиши мумкин. Крипто-биржани четлаб ўтиб, савдо-сотиқ қилиш жиноят деб ҳисобланади.

Тарифлар мавжуд, легаллаштириш — йўқ. Сотиб олиш таъқиқлангани сабабли, криптовалюталарни фақатгина «майнинг» орқали қўлга киритиш мумкин. 2020-йил баҳорида, майнерлар учун оширилган таърифларда електр энергияси солиғи жорий қилинди.

Аммо, майнинг билан шуғулланадиган истеъмолчиларни аниқлаш ва оширилган тарифларни қўллаш тартиби ишлаб чиқилмаган.

Дилбар Ражабова