Сайлов-2021: Натижалар қачон эълон қилиниши маълум қилинди

МСК раиси Зайниддин Низомходжаев томонидан куни кеча бўлиб ўтган сайлов натижалари қачон эълон қилиниши ҳақида хабар берилди.

МСК матбуот котиби Жалолиддин Усмоновнинг сўзларига кўра дастлабки натижалар бугун, Тошкент вақти билан соат 16:00 да эълон қилинади.

Шу билан бирга, хабарда сайлов натижалари чиққанлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда асоссиз маълумотлар тарқалганлиги, бу ва ўхшаш ёлғон маълумотлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмаслиги маълум қилинган.