24-октябр куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов натижалари айни дамда эълон қилинмоқда. Сайлов жараёнлари Тошкент вақти билан бугун, 25-октайбр соат 16:00 да АҚШнинг Нью Йорк штатида якунланди.
Дастлабки натижаларга кўра, «Адолат» социал-демократик партиясидан кўрсатилган Баҳром Абдурахимович Абдуҳалимов номзодига сайловда иштирок этган фуқароларнинг 3,4 %иовоз берган.
«Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзоди тақдим этилган Алишер Келдиевич Қодиров сайловда жами 5,5% овоз олган.
Халқ демократик партияси номзоди Мақсуда Азизовна Ворисованинг сайлов жараёнида йиғган умумий овози жами сайловчиларнинг 6,6%ини ташкил этади.
Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан номзоди қўйилган Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг сайлов жараёнида тўплаган дастлабки овози жами сайловда иштирок этган фуқароларнинг 80,1%и миқдорида.
Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди қўйилган Нарзулло Наимович Обломуродов жами сайловчиларнинг 4,1%и миқдорида овоз йиғган.