Набережне Челни шаҳридаги уйда портлаш содир бўлди. Оқибатда жароҳат олган қиз касалхонада вафот этди. Қолган уч жабрланувчининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, портлаш эпицентри тўртинчи қаватдаги квартирада бўлган.
Зарба шунчалик кучли бўлганки, натижада олтита квартира вайрон бўлган. Уйларидан эвакуация қилинган юзга яқин одам энг яқин меҳмонхонага жойлаштирилган.
Таъминловчи ташкилот маълумотларига кўра, портлаш содир бўлган хонадон 11 йил аввал қоидабузарлик туфайли газдан узилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.