Нега сайловдаги овозлар сони ҳамон очиқланмади?

МСК томонидан келтирилган статистикада фақатгина президентликка номзодлар тўплаган овозлар фоизларда кўрсатилди холос.

Бироқ ҳозиргача қайси ҳудудларда юқори кўрсатгич ва қайси ҳудудлар сайловда иштироки ўта суст бўлгани ҳақида очиқ маълумот тақдим этилмади. Қолаверса ҳар бир сайлов участкасидаги овозлар сони бирма-бир саналганини ҳисобга оладиган бўлсак бу жараён аслида узоқ муддатни талаб этмайди.

МСК томонидан ушбу маълумотлар яқин орада маълум қилинса нур устига аъло нур бўлар эди.

Сайлов кодексининг 97-моддасига кўра:

“Сайлов натижаларини эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш)

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов якунларига кўра Марказий сайлов комиссиясининг қарори сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай қабул қилинади, Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинади (ҳаммага маълум қилинади)”