Айни дамда МСК матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтган сайловнинг якуний натижаларига бағишланган матбуот анжумни бўлиб ўтмоқда. МСК раиси Зайниддин Низамходжаевнинг берган маълумот берди. Унга кўра:
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан
номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичга – 549 минг 766 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 3,39 фоизи;
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Мирзиёев Шавкат Миромоновичга – 12 миллион
988 минг 964 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 80,12 фоизи;
Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Обломурадов Нарзулло Наимовичга – 670 минг
641 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 4,14 фоизи;
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Қодиров Алишер Келдиевичга – 888 минг 515 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 5,48 фоизи;
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Ворисова Мақсуда Азизовнага – 1 миллион 75 минг 16 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 6,63 фоизи ёқлаб овоз берган.
Ўзбекистон Республикаси бўйича сайловчиларнинг умумий сони – 20 миллион 158 минг 907 нафарни ташкил этади. Шу нисбатга кўра округ сайлов комиссияларига 20 миллион 259 минг 701 та сайлов бюллетенлари юборилган. Жами сайловчилардан 16 миллион 212 минг 343 нафар фуқаро ўз ҳуқуқидан фойдаланган.
Ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенларининг сони – 39 минг 443 тани ёки
0,24 фоизни ташкил қилди.