24-октабр куни бўлиб ўтган навбатдаги сайловда Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими келаси ҳафта охирида бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда «Интерфакс» ҳукумат доираларидаги манбага асосланиб хабар бермоқда.
«Мирзиёевнинг инаугурацияси келаси ҳафта охиригача бўлиб ўтиши мумкин», — деган манба.
Янги президентлик муддатига кириш санаси қонунга кўра, Сенат мажлисида белгиланади.
Сайлов кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Президени МСК томонидан овоз бериш натижалари расман эълон қилинган кундан бошлаб икки ойдан кечиктирмай қасамёд қабул қилиб, ўз лавозимига киришади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Президент сайлови ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.