Бразилияда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни вирусга қарши эмлаш лойиҳаси тасдиқланганидан сўнг Anvisa (мамлакатда соғлиқни сақлаш тизимини тартибга солувчи агентлик)нинг беш нафар раҳбарига ўлим билан таҳдид қилинган. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Анвиса томонидан берилган расмий баёнотга кўра, электрон почталардан юборилган таҳдидли мактублар ҳозирда прокуратура ва полицияга ўрганиш ва аниқлаш учун юборилган.
Таҳдидларнинг келиши Пфизер (PFE.N) 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларга ўз ваксиасини қўллаш учун агентликдан рухсат олиши билан бошланган.
Пфизер вакцинасини АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика маъмуриятининг маслаҳат қўмитаси томонидан кам миқдорда қўллаш тавсия қилинган эди.
Бразилия эмлаш борасида бугун биринчилардан. Гарчи, мамлакатда жараён секин бошланган бўлсада, айни кунда бу борада муваффақиятга эришган. Аммо, президент Болсонаро вацина олишдан бош тортган ҳамда анти-вакцерларни қўллаб-қувватлаган.
Президентнинг мазкур хатти-ҳаракатлари сабаб мамлакатда коронавирус пандемияси авж олган бўлиб, кунлик ўлим сони бўйича, АҚШдан кейин, иккинчи ўринни эгаллайди.
Бразилия ҳукуматининг коронавирус пандемиясига қарши кураш борасидаги фаолиятини ўрганиш бўйича парламент комиссияси шундай деб ҳисоблайди:
- Давлат раҳбари фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини поймол қилди.
- Унинг хатти-ҳаракати ўз позициясига мос келмади;
- оммавий тадбирларда ҳимоя ниқобини кийишдан бош тортди;
- Бразилияда 600 мингдан ортиқ одам вафот этган эпидемиянинг тарқалишига ҳисса қўшди;
- COVID-19 нинг олдини олиш ва даволашда самарадорлиги исботланмаган дори воситалари ва эмлашларга шубҳа билан қаради;
- Коваксин препаратини муваффақиятсиз харид қилишда коррупцияда айбдор;
Мамлакат қонунчилигига кўра, буларнинг барчаси импичмент жараёнини бошлаш учун асос бўлиши мумкин.
Бугунгача Бразилияда COVID-19 дан жами 19 млн 600 мингдан кўпроқ киши вафот этган.