Telegram, YouTube ва бошқа ижтимоий тармоқлар сабабсиз блокланиши ортидан «Ўзкомназорат» раҳбари ишдан олинди.
Ўзбекистон Бош вазирининг қарорига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Ғолибшер Зияев нотўғри ва келишилмаган ҳатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилди.
Рўй берган ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилади.