Айни вақтларда республикамизнинг катта қисмида чанг бўрони кузатилмоқда. Бу каби ҳолат баҳор ва ёз ойларида ҳам кузатилган эди.
Тошкент шаҳри қурғоқчил ҳудуд деб ҳисобланмайди, лекин сўнгги йилларда Ўзбекистонда ва Тошкент шаҳрида жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар жуда катта миқдордаги қум ва чангнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.
Республика бўйлаб авж олган катта дарахтларни кесиш мана шу каби оқибатларга олиб келди. Сўнггги йилларда айниқса бу каби воқеалар тез-тез содир бўлмоқда.