Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова оиласида оғир жудолик юз берди.
Хонанданинг онаси Раҳима ая Усмонова бугун, 6 ноябр куни 95 ёшида вафот этди. Раҳима ая пойтахт кўп йиллардан буён Тошкентда истиқомат қилиб келаётган эди.
Марҳума эртага, 7 ноябр куни ўзи туғилиб-ўсган Марғилон шаҳрига дафн этилади.
Ogoh.uz жамоаси марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.