Навоий вилоятига расман янги ҳоким тайинланди

Нормат Тулкунович Турсунов Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Нормат Турсунов давлат солиқ хизмати тизимида фаолиятини 1994 йилда Тошкент шаҳар Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа) тумани давлат солиқ инспекцияси инспектори вазифасидан бошлаб, кейинчалик турли раҳбар лавозимларида, хусусан 2010−2017 йилларда Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосари, Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

У 2017 йил октябрь ойидан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари вазифасида ишлаган.

2018 йил 5 июндан бошлаб Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажариб келган.