Навоий вилояти собиқ ҳокими нима сабабдан лавозимидан четлатилгани ҳақида расмий маълумот тақдим этилди.
Қобул Турсунов Навоий вилояти раҳбарлигида 2016 йилнинг декабридан буён ишлаб келаётганди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, собиқ ҳокимнинг соғлиги даволаниш талаб этилгани сабабли, у ўз аризасига мувофиқ вазифасидан озод этилган.
Аввалроқ Навоий вилоятига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.