Андижон шаҳар ҳокими фуқарони куракда турмас сўзлар билан ҳақорат қилди

Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровга тегишли экани айтилётган ушбу аудиоёзувда ҳоким фуқарони куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган.

Ogoh.uz манбасига кўра, айни пайтда шаҳар ҳокимлигида айнан шу масала юзасидан йиғилиш ўтказилмоқда. Ушбу ҳолат ҳақида расмий маълумот тақдим этилади.