Бухоро вилоятида маст эркак қўшнисини пичоқлаб ўлдириб қўйди . Бу ҳақда «Миллар» информацион дастурида хабар қилинди.
Бухоро вилояти «Деҳча» МФЙ бир кун аввал йўл-транспорт ҳодисасига учраган эркак кечаси спиртли ичимликлар таъсирида қўшнисининг уйига чиқади. Эркак у ерда қўшнисини ҳақорат қилиб, жанжал кўтаради.
Шу вақт уй эгасининг ўғли маст қўшниси уйдан чиқариб юборишга ҳаракат қилади. Қаршиликка учраган маст эркак хонадон эгасининг ўғлига пичоқ билан жароҳат етказади. Буни кўрган ота ўғлининг ёнига югуриб келади. Маст эркак яқинига келган уй эгасининг бўйнига ва чап кўкрак қафасига пичоқ тортиб юборади.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамига қарамасдан жабрланувчи вафот этади.
Айбланувчи ИИО ходимлари томонидан қўлга олиниб, тезкор-тергов ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилди. Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан айб эълон қилиниб, 17 йилга озодликдан маҳрум қилинди.