Ўз хизмат вазифасига масъулиятсиз ёндашган ходимларнинг хатоси жамоатчилик эътизорига сабаб бўлмоқда

Ижтимоий тармоқларда «Буниси энди ошиб тушди, тўғри жаримани Қирғизистон адресига юбормабсилада» сарлавҳаси билан тарқалган хабар юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълумот берди.

Унга кўра, 2021 йил 31 август куни соат 22:58 да Қирғизистон Республикасига тегишли давлат рақами «01 КГ 737 АҲА» бўлган автомобил Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобил йўлининг 163-166 километрлари оралиғида 70 км/с тезлик чегараланган жойда 86 км/с тезликда ҳаракатланганлиги фото-видео мосламаси орқали аниқланган.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ инспектори Ф.Икрамов томонидан ҳуқуқбузарлик юзасидан Ўзбекистон Респуликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128(3)-моддаси 1-қисми билан жарима солиш тўғрисидаги қарор юқорида кўрсатилган автомобилга эмас, балки МЧЖга тегишли «Траилблазер» русумли 01 737 АҲА давлат рақам белгили атвомобилга қабул қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.