Бегона эркак ўқувчи қизга нисбатан куч ишлатмоқчи бўлди (видео)

Интернет тармоғида “Мактабдан қайтаётган ўқувчи қизни номаълум эркак киши тупикка олишга уринди” сарлавҳаси остида кузатув камералари орқали туширилган видео тарқалди.

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ баёнот берди.

Айтилишича, ушбу ҳолат 10 ноябр куни соат 15:00 да Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида содир бўлган.

Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг назоратига олинган.

Мазкур факт бўйича Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан тергов олди текширувлари олиб борилмоқда. Текширув натижаларига кўра қонуний чора кўрилади.