Тошкентдаги айрим йўлларнинг 25 ноябргача ёпилишига сабаб нима?

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 15 ноябрдан 25 ноябргача Себзор ва Нурафшон кўчаси кесишмасидан Нурафшон кўчаси бўйлав йўлнинг бир томони қисман ёпилади. Автотранспорт воситаларинининг ҳаракатланиши учун қарама-қарши йўл очиқ бўлади.

Таъмирдан чиққан равон йўлларда йўл транспорт ҳодисаси, шунингдек, машиналар тирбандлиги ҳолатлари кузатилмайди деган умиддамиз.