Давлат ижрочиси қарори асосида алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.
Бундан ташқари, алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса хорижга чиқишга оид чеклов олиб ташланади.
Шунингдек, алиментларни олдиндан тўлаш 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши керак.
Болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.
Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш учун ариза судга тақдим қилинади.
Гаров қиймати БҲМнинг 250 бараваридан (67 млн 500 минг сўм) кам бўлмаслиги лозим.
Ҳар қандай мол-мулк (автомобил, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.