Инсоннинг ҳайвондан фарқи — тафаккур ва забонидир. Айни шу фарқлар сабаб ҳам ҳам у азиз ва мукаррам бўлди. Одамни соғлом тафаккур ва забони учун айблаш ва зўравонлик қилиш -фақатгина ҳайвонийликдан дарак.
Андижонлик блогер Фатима Жўраевага Улуғнор туман электр тармоқлари корхонасининг бош ҳисобчиси томонидан қилингани айтилган муомала ҳам ҳайвонийликдир.
Блогер ижтимоий тармоқда қилган мурожаатида жонига қилинган суиқасд ҳақида сўзлаб берди.
Сўзларига кўра, ўзи юристи сифатида ишлаб келган фермер хўжалигининг электр энергиясидан қарздорлиги юзасидан сўров берган. Унинг сўровига «тушликдан кейин келинг, ҳаммаси тайёр бўлади» деган масъул киши (исми зафар экани айтилган) ўз ўрнида бўлмаган.
Фатима Жураева эса, маълумот олиш мақсадида ТЭТК бош ҳисобчисига юзланганида, «сен кимсан, қани муҳр, нима керак» қабилидаги сўзлар билан бақириб кетади.
Ўз ҳимояси учун видеоёзув олишга уринган Ф. Жўраева энди жисмоний тазйиққа учрайди. Унинг сўзларига кўра, iPhone 12 Pro Max русумли телефонини олиб қўйишади. Ўзини эса, мушт билан уришиб, қорин қисмига ва танасининг бошқа қисмларига тепкилайдилар. Жабрланувчи воқеа жойида йўқлиги айтилган мансабдор Зафар исмли шахснинг ҳам, ундан ташқари яна уч нафар эркак ҳам бўлгани ва воқеага шунчаки томошабин бўлишганини таъкидлайди. Блогер билан бирга келган икки нафар фермер аёлни ҳам калтаклашади.
Бундан ташқари, аёл уни юқорида исми келтирилган Зафар исмли шахс «бу ичиб олган» дея такрор-такрор ҳақорат қилади.
Жабрланувчи ўзига нисбатан қилинган ушбу тажовузкорликни «якунланмаган суиқасд» деб атайди. Шу била бирга, қатор юқори мансабдор шахслардан (давлат раҳбари, ҳукумат раҳбари, Сенат раиси, бош прокурор ва бошқалар) тўлиқ текширув ўтказишларини сўраган.
Бугунги кунда мазкур мурожаат бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ф.Жўраеванинг олган тан жароҳатларини оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Текширув ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинди.
Бу каби қонунсизликлар, қонунсизликлар устидан қилинган шикоятлар биринчиси эмас.
Фарғона вилояти Қува туман ИИБдаги ҳолат ҳақида ИИВ вазири Пўлат Бобожоновга мурожаат юборган собиқ инспектор ҳам «аслида ўзи фуқаролардан пора олган» бўлиб чиққанди.
Эндиликда «Андижон ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси ҳам блогер Фатима Жўраеванинг ўзи жанжал қилиб, тўполон кўтарганини айтмоқда.
Аввалроқ, Қува тумани Байналминал МФЙ профилактика инспектори лавозимида ишлаган Нозимжон Нишоновнинг Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга мурожаат билан чиққан эди. Мурожаатда Қува туманида ИИБ рахбарияти томонидан профилактика инспекторларига кунлик «солиқ» жорий қилингани айтилган.
Ушбу мурожаатдан кўп муддат ўтмасдан, Катта лейтенант Отабаев ўз видео мурожатида Наманган шаҳар ИИБ, 2- сонли ИИБ да содир бўлаётган ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар юзасидан шикоят қилганди. Катта лейтенант Отабаев видео мурожатда атишича Профилактика инспекторларига бир ой давомида 15 тадан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- моддаси( майда безорилик, жарима миқдори 270 минг сўмдан 810 минггача ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ) бўйича маъмурий баённома тузиш мажбурий режа қилиб қўйилган. Бундан, оддий аҳолига шунча жарима солаверишдан профилактика инспекторларининг виждонлари қийналади. Лекин юқоридан келган буйруқ сабабли мажбур қилишади.
Агар мажбурий юклама бажарилмаса раҳбарлардан куракда турмайдиган, ўта ёмон ҳақоратлар эшитишади, дея таъкидлаган эди.
Бироқ, орадан кўп вақт ўтмасдан Наманган шаҳар ИИБ собиқ профилактика инспектори С.О. бошқа фукароларнинг номига олинган жами 81,4 млн. сўм кредит маблағларини талон-тарож қилганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида 14 ноябрь куни айбланувчи ушланиб, ҳимоя ҳуқуқлари таъминланган ҳолда терговга жалб қилинган.