Бинзен нарҳи биржада арзонлашди. АЁҚШларда нима гап?

Ўзбекистон биржа савдоларида АИ-80 маркали автомобиль бензини нархи тушишда давом этмоқда. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Биржа савдоларида 23 ноябрь куни жами 4196 тонна АИ-80 маркали бензин қўйилган бўлиб, шундан 3741 тоннаси ёки 89 фоизи сотилган. АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 миллион 129 минг сўмдан 8 миллион 444 минг сўмгача пасайиб, 17 фоизга арзонлашган.

2–3 ой давомида шаклланган маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган АИ-80 бензиннинг баланд нархларга таъсир кўрсатиш учун фақат бозор механизмлари қўлланилмоқда. Яъни таклифга таъсир кўрсатиш орқали нархлар барқарорлигини таъминлаш, бу чораларнинг самара бериши ва нархларнинг барқарорлашиши учун маълум вақт талаб қилинади. Шу билан бирга, импорт бензиннинг нархлари жаҳон бозорлари конъюнктурасига боғлиқлиги омили сақланиб қолмоқда.

2021 йилнинг 16–22 ноябрь кунлари биржада пасайиб борган нархларда харид қилинган 20 минг 760 тонна маҳсулотдан 3409 тоннаси ёки 16 фоизи чакана тармоққача етиб борган. Бунда, маҳсулот биржа савдоларида сотилгандан кейин заводдан чакана савдогача етиб бориш муддатларини (15 кунгача сарфланиши мумкин) ҳам инобатга олиниши муҳим.

Бундан ташқари, ҳозирда идоралараро ишчи гуруҳ томонидан бензин таннархини оптималлаштириш бўйича бевосита ишлаб чиқарувчи корхоналарга чиққан ҳолда ўрганиш ўтказилмоқда. Шунингдек, қўмита томонидан биржа савдоларида нархларга сунъий равишда таъсир кўрсатган ноҳалол иштирокчиларга нисбатан ўрганишлар давом этмоқда.

Бироқ АЁҚШларида бинзен нарҳи ўсишда давом этмоқда.