Ўзбекистонда бензин нархи ҳақида маълумот берувчи Telegram-бот ишга туширилади

Ўзбекистонда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги бензин нархлари ҳақида маълумот берувчи Telegram-бот ишга туширилади. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, истеъмолчиларнинг хабардорлигини ошириш, жумладан, автотранспорт ҳайдовчиларига АЁҚШлардаги бензиннинг чакана нархлари тўғрисидаги маълумотларни олишда қулайлик яратиш ҳамда чакана нархларни назорат қилиш, мониторинг ўрнатиш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мақсадида «Бензин нархи бот» Telegram-бот жорий этилмоқда.

«Батафсил маълумот тез кунларда ОАВ ҳамда расмий саҳифаларда берилади», дейилади қўмита хабарида.

Аввалроқ, Бинзен нарҳи арзонлашгани, энди 6890 сўмдан сотилиши ҳақида маълум қилган эдик. Бироқ, кейинчалик арзонлашган АИ 80 маркали бинзенни АЁҚШлардан топиб бўлмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.