Тошкент шаҳрида янги экспресс автобус йўналиши ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 20.5 км масофалик ушбу йўналиш 4 та жадвал асосида 23-дақиқалик оралиқ интервал билан Чилонзор буюм бозори автошоҳбекатидан Бунёдкор, Фурқат, Себзор, Ахмад Дониш кўчалари орқали Тошкент халқа автомобил йўлида жойлашган Учқахрамон бозори яқинидан қайрилиб олиб Юнусобод мавзеси 12-даҳа охирги бекатига қадар йўловчи оқими гавжум катта оралиқ бекатларда тўхтаб ҳаракатланади.
Эътиборли жиҳати эса йўлкира нархи 3000 сўмгача кўтарилиши мумкинлиги айтилмоқда. Пойтахтнинг энг тирбанд кўчалари бўйлаб ҳаракатланадиган автобусларда йўлкира нархи ўзини оқлайдими? Тўсатдан йўлкира нархинининг ошиб кетиши аҳоли учун фойдами ёки давлат транспортлари учун зарар келтирадими ҳозирча аниқ эмас.