Ижтимоий тармоқларда яна бир йигит тотализатор ўйинлар сабаб ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Манбамизнинг хабар беришича, йигит Амударё туманида истиқомат қилувчи 27 ёшли Н. бўлган.
Йигит пойтахтда сувоқчилик қилган. У шериклари билан ишлаб топган 20 млн. сўмнинг ҳаммасини (шерикларининг улушини ҳам) қиморга тикиб юборган.
Воқеа 29-ноябр куни юз бергани айтилмоқда.
Шундан сўнг мурда экспертизага олиб кетилган. Аммо, ўз-ўзини осиб, вафот этган йигит экспертиза хулосасига кўра «томдан йиқилиб, бўйин қисми билан қурилиш материаллари устига тушган» бўлиб чиқмоқда.
Ogoh.uz манбаси эса, экспертиза хулосаси сохталаштирилган деб ҳисоблайди. Боиси, воқеа жойида бўлган, марҳумни дордан олган йигит ҳозир кучли руҳий зўриқиш сабаб исмини айта олмаётгани гувоҳи бўлган. Бундан ташқари, марҳумга жаноза ҳам ўқилмаган.
Ҳозирча мазкур ҳолат бўйича расмий маълумотлар берилмаган.
Фарғонада ҳам ўқитувчи онлайн қимор сабаб ўз жонига қасд қилган эди.