Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги мамлакатда коронавируснинг янги “омикрон” штаммининг биринчи ҳолатлари ҳақида маълум қилди.
Хабар қилинишича, 24 ноябрь куни Нигериядан Жанубий Кореяга қайтган эр-хотинда “омикрон” штамми аниқланган.
Аниқланишича, эр-хотинни аэропортдан уйига ўзбекистонлик таниши олиб борган. Шундан сўнг, 29 ноябрь куни унда ҳам инфекция аниқланган.
Расмийларнинг фикрича, бу вақт ичида Кореянинг икки, Ўзбекистоннинг бир фуқароси ва уларнинг оила аъзолари 270 га яқин киши билан алоқада бўлишган.
Маълумотга кўра, Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 ташҳиси қўйилганидан бир кун аввал у Инчеон шаҳридаги масжидга ташриф буюрган. У ерда 400 дан ортиқ хорижий фуқаролар йиғилган.
“Ҳозирги вақтда барча касаллланган фуқаро билан кўришганлар текширувдан ўтишлари керак”, — дейилади хабарда.