Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжайли тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Аниқланишича, “K.M.” ва “Н.С.” МЧЖларнинг собиқ раҳбарлари олдиндан тил бириктириб, “K.M.” МЧЖнинг 51,9 фоиз улуши “L.F.” МЧЖга тегишли бўлишига қарамасдан, МЧЖнинг умумий қиймати 991,7 млн сўмлик ишлаб чиқариш цехи ва қўшимча иморатларини сохта йиғилиш баённомасини расмийлаштириб, қалбаки ҳужжатлар орқали фирибгарлик йўли билан фуқаро С.С.нинг номига ўтказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.