Аввалроқ, Андижон давлат университети “Тарих биноси”нинг 4-қаватидан ҳомиладор аёл тушиб кетганлиги ҳақида хабар берган едик. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов қўшимча маълумот берди.
Унда таъкидланишича, 4 декабр куни 28 ёшли ҳомиладор аёл Андижон Давлат Университетига ушбу олийгоҳнинг 2-босқич талабасининг оила аъзоси сифатида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган “Тарих” факултетининг биносида бўлиб ўтадиган ота-оналар мажлисига келган.
Шунда у бинонинг 4-қаватида уяли алоқа телефон аппаратидан фойдаланиб, еҳтиётсизлиги оқибатида зиналарнинг тўсиқлари бўлмаганлиги сабабли зинапоядан пастга йиқилган ва оғир тан жароҳати олган, дейилади хабарда.
Шунингдек, олиб борилган текшириш ҳаракатлари давомида ушбу бинода таъмирлаш ишларини олиб бораётган “S.Haus” МЧЖ ишчилари томонидан зинапояларнинг тўсиқлари олиб ташланиб, қурилиш ишлари амалга оширилаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан “S.Haus” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзгатилган.
Ҳозирда Андижон шахар ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.