Россиянинг Рязань вилоятида ўзбекистонлик икки бола сувга чўкиб кетди. Бу ҳақда мамлакат Тергов қўмитасининг Рязань вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, 4 ва 7 ёшда бўлган болалар «Дедюхино» қишлоғида жойлашган сунъий сув ҳавзасининг очиқ музига чиққан. Кутилмаганда муз ёрилиб, болалар чўкиб кетган.
Маълум қилинишича, марҳумларнинг ота-онаси болаларни Ўзбекистонда дафн этади.
Ҳолат юзасидан Россия Тергов департаментининг Рязань вилояти бўйича бошқармаси томонидан текширув бошланган.