Аввал хабар берганимиздек, 7 декабр куни соат 03:57 да Денов туманидаги “Инденим” савдо мажмуасида газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ чақнаш юзага келиб, 9 нафар фуқаро турли тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган эди.
ФВВ мазкур ҳолат бўйича қўшимча маълумот тақдим этди. Чақнаш натижасида содир бўлган ёнғин 28 дақиқа мобайнида ФВВ куч-воситалари томонидан ўчирилган.
30 дақиқа атрофида вайрона остида олиб борилган қидирув ишларида бир нафар ҳалок бўлган фуқаро аниқланган.
Мазкур ҳодиса сабаб ва оқибатларини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси воқеа жойида иш олиб бормоқда.