Жамиятимизда ижтимоий-коммунал масалалар доим муҳокамалар марказида бўлган мавзулардан. Навбатдаги мурожаат Жиззахлик юртдошимиз томонидан йўлланган. Муаллифи Ogoh.uz ахборот порталига муаммосига ечим излашда ёрдам беришни сўраган.
Таъкидланишича, қарийб 3 йилдан буён ўзлари яшаб турган уйга эгалар кўпаймоқда. Ўзи сотиб олган уйни унинг номига ўтказиб бермасдан, яна пул тўлов қилсагина номига ўтказиб беришини сўраган. Мурожаатчи эса ушбу ваъдаларга ишонмаслигин, пулига куйиб қолишидан ҳадиксираётганини баён қилди.
Ушбу хонадонга фуқаро Шомирзаев Расул номига туман ҳокимининг 28.09.1993 йилдаги 2992 сонли давлат ордери берилган. Фарҳод Қосимовга қадар ҳам ушбу турар жойда бир неча оила истиқомат қилиб келган. Хонадонда яшаб келган барча оилалар ўзидан кейинги оилага ордерни топшириб кетган, бироқ фуқаро Маматмусаев Камол уйни сотгандан кейин олувчи Фарҳод Қосимовга ордерни беришдан бош тортиб, турли баҳоналар қилган.
Хонадон бир неча фуқаро орасида оғзаки келишув асосида сотиб келиниб, бугунга қадар қонуний ҳужжатлар расмийлаштирилмаган. Бундан фойдаланган Расул Шомирзаев 2021 йилнинг 2 августь санасида кадастр ҳужжатим расмийлаштириб, уй-жойга даъвогар бўлиб мурожаатчимиздан қўшимча пул талаб қилган.
Фуқаро Фарҳод Қосимов 30 млн сўмга уйни К. Маматмусаевдан сотиб олганлигини, бошқа тўлов қилмаслигини айтганида, Р. Шомирзаев қўлидаги легиаллаштириб олинган ҳужжатни рўкач қилиб, ушбу уйдан мажбурий чиқиш ҳақидаги даъво аризасини Жиззах туманлараро судига топширган. Суднинг 11.11.2021 йилдаги ҳал қилув қарорига мувофиқ унинг талаби қаноатлантирилган.
«Ички ишлар, коррупция, СНБ, ҳатто Президентгача чиқдим, ҳаммаси бир хил жавоб берган: бу ерда ноқонуний иш йўқ!
Лекин бу ерда ҳақиқатда ноқонуний иш бўляпти, менга уйини сотган одам давлат ордерини яна 50 млн берсанг, ўтказиб бераман деб фирибгарлик йўли билан пулларимни олмоқчи. Илтимос, ёрдам беринглар, мени ҳеч ким эшитмаяпти»,—дейди мурожаатчи.
Суҳбатимиз якунида жиззахлик Фарҳод Қосимов ўзи камбағал оила эканлигини, 18 йил бефарзандликдан сўнг васийликка қиз фарзанд асраб олгани, уйни ҳам шу қизига қолдирмоқчи эканини маълум қилди.
Фуқаро Фарҳод Қосимов мазкур муаммони ёритишда ва ечишда биздан кўмак сўраб, мурожаат йўллади. Масалани борича ёритиб, тегишли органларга юборамиз. Ҳеч бир мурожаат этиборсиз қолмайди, албатта.