Лола Каримова-Тиллаеванинг куёви оилавий муносабатларини очиқлади

Ўтган йилнинг баҳорида Амиран Сардаров Ўзбекистоннинг биринчи президенти набираси Марям Тиллаева билан турмуш қургани ҳақида эълон қилди. Ушбу хабар бир қатор ижтимоий тармоқларда шов-шув ўлароқ тарқади.

Эр-хотин ҳозир АҚШда оилавий ҳаёт кечирмоқда. Улар ташқи томондан бахтли кўринади, лекин бундай тинч ҳаёт кечириш учун улар маълум қурбонлик қилишларига тўғри келган.

Марям нуфузли сиёсатчилар оиласидан чиққан. Унинг бобоси Ўзбекистоннинг биринчи президенти, онаси дипломат, отаси йирик тадбиркор. Кўпчилик «қиз ўзи учун куёв танлашда тенгини танлайди» деб тахмин қилишди.

Бироқ у кутилмаганда оммага машҳур You Tube юлдузи — Амиран Сардаровга турмушга чиқди. Маълум бўлишича, нафақат жамоатчилик, балки Тиллаеванинг яқинлари ҳам ушбу воқеадан ҳайратда қолган.

Блоггер бу ҳақда реппер Бастанинг «Вопрос ребром» кўрсатувида шундай дейди: «Мен шахсий муносабатлар ҳақида кўпроқ гапирмоқчиман, чунки мен ҳар доим очиқ бўлганман, лекин … Маша ва мен унинг ота-онаси билан орани узганмиз. Мен Марямнинг ҳаётида пайдо бўлишим билан улар ўзаро алоқани тўхтатдилар. Айтишим мумкин бўлган бор нарса шу».

Марямнинг оиласи нимадан норозилигини тушуниш мумкин. Амиран провокатсион видеолари билан танилган, шунингдек, кўпхотинлиги ҳам маълум ва у бундай ҳолатларда аёл ўз эрини кечириши кераклиги ҳақида очиқдан очиқ фикрини билдирди.

Блогер хотинига худди шу гапларни айтганлигини маълум қилган. «Менинг фикрим ўзгармаган. Нимага? Чунки сўз берганман», дея қўшимча қилган у.

Марям эрининг ижтимоий тармоқларига ҳар сафар бузиб киради ва унинг шахсий ёзишмаларини бемалол ўқий олади. «Мен телефонимдаги паролларни тез-тез алмаштираман. Шунга қарамай, доим компютерда синхронизасия ёқилганини кўраман. У буни қандай қилишини билмайман ҳам! » — дейди блогер. Шунга қарамай, 35 ёшли Сардаров муносабатларда бахтли эканлигини таъкидлаган.

У айниқса, жуфтининг ундан анча ёш эканлигидан мамнун. «22 ёшли ёшгина хотин, ўта ғайратли, феъл-атвори мени жаҳл қилишимга йўл қўймайди».

Мавзуга оид:

Имон Каримова сайловда кимга овоз берганди?