«Прописка муаммоси олдинги тарих»

Ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган қуйидаги видео Фарғона вилоят марказий туғруқхонасида олинган.Билишимизча, ушбу туғруқхона вилоятда «Ойбек раддом» деган ном билан айтилади ва бу ерда жуда кўплаб коррупцион ҳолатлар кузатилган

Тасвирларда кўринишича, туғруқ ҳолатидаги аёл «прописка»си бошқа жойда бўлгани сабаб туғруқхонага қабул қилинмаган. Аёлнинг ҳадемай кўзи ёрийди, лекин шифокорлар она ва бола ҳаётини хавф остига қўйиб, чиқариб юбормоқчи бўлишган. Беморнинг яқинлари жанжал кўтариб, телефонга видеога ола бошлагач, шифокорлар олиб кетманг, шу ерда чақалоқни дунёга келтирамиз дейишга тушган.

Лекин ҳолатдан ғазабланган аёлнинг яқинлари бари бир онани олиб кетишган. Ҳудудга энг яқин бўлган Фарғона тумани маркази — Водил қишлоғида жойлашга туғруқхонада туғруқ жараёни бўлиб ўтган. Хайриятки, она ва бола саломат.

Агар уларнинг бири ёки ҳар иккаласи мана шундай қоғозбозлик, порахўрликлар сабаб вафот этишса, нима бўларди?.

Қуйида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ушбу вазият юзасидан фикр-мулоҳазаларини келтириб ўтамиз:

Хаётхон Арслонова: Фаргонадаги Ойбек «раддом» ҳақида кейинги вақтларда факат негатив гаплар айтишмокда. Яхши докторлар кўп, аммо худди видеодаги докторлар касрига уларнинг обрўси хам тушиб, мехнатлари кўринмайди. Бу «раддом»ни пойтахтдан келиб яхшигина текшириш, кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш керак!

Янги Зафар: Шу шифокорларниям она туққанмикан,ўзиям она бўлганмикан ё лайлак ташлабкетганми? Россияда ишаётган ўзбекистонлик аёлни «страховка»нг йўқ деб туғуриқхонага киритишмагани хақида озодлик радиоси мақола чиқаргач қабул қилишгани хақида ўқигандим. Бу нехолки, ўз ватанида бундай хўрликка дуч келса ўзбек…

Жураева Фатима: Астағфируллоҳ… Товба қилдим, нима бўляпти одамларга ўзи?!
Икки йўл орасида турган аёлнинг шифокорларга қаерда «прописка»да эканлигининг нима қизиғи бор?! Қолаверса, пул сўраб нима қилишади…. Эээээҳҳҳҳ… силайи раҳм йўқолиб бораётганлигининг яна бир далилида бу…

Агар ёдингизда бўлса, аввалроқ Яккабоғ тумани Учтепа МФЙ Учтепа қишлоғида яшовчи фуқаро Мирзаева Сайёра мазкур тумандаги туғруқхона фаолиятидан норози эканлиги, шифокорлар еътиборсизлиги сабаб егизак фарзандларнинг бири ҳаво етишмаслиги оқибатида она қорнида ҳалок бўлганини ҳам айтиб ўтган эдик.

Ушбу ҳолатлар юзасидан вилоят ва вазирлик ахборот хизматларидан изоҳ кутиб қоламиз.