ФВВ Матбуот хизмати хабар беришича, 2021 йил 19 декабрь куни соат 14:20 да Оқдарё тумани «Наврўз» МФЙ А.Темур кўчасида жойлашган «Лаззат» ошхонасида чақнаш содир бўлган (воқеа жойида 2 та пропан газ баллони бўлган).
Чақнаш натижасида ошхонанинг тахминан 40 кв.м. майдонида шифт қисми ва жиҳозлар ёнган. Бирламчи маълумотга кўра, 10 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, туман шифохонасига олиб борилган.
Ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:23 да ҳодиса жойига етиб бориб, 14:29 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 14:54 да ўчирилган.
Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари, ИИБ, Прокуратура, Тиббиёт, Газ хизматлари ходимлари ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.
Содир бўлган ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.