Мана сенга олам-олам пул… Фарғона ҳокимидан янги янгилик

Бир куни афандидан “Худо бериб, бир қоп тиллалик бўлиб қолсангиз, нима қиласиз, тақсир?” деб сўрашганида, “Бир қопни нима қиламан, ишлатолмайман, ярми ҳам етади” деган экан.

Фарғона вилояти ҳокими эса, бошқача усул топган кўринади. Ана энди семириб кетган амалдорлар ва оддий фуқаролар озса, 500 минг сўмдан пул берилади.
Бу ҳақида Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров бугун бўлиб ўтган сессияда айтиб ўтди.
– Агар бир амалдор 1 килограмга озса, ҳар озган килосига 500 мингдан олади 5 килограмга озса 2 ярим млн. олади дегани. Бунинг учун жойлардаги поликлиникаларга боради ва рўйхатдан ўтади. Ва кун ора вазниини ўлчатиб туради. Ушбу қоида оддий халқ вакилларига ҳам қўлланилади. Улар ҳам бирдек ушбу сўммаларни олади, – дейди вилоят ҳокими.
“Бундан ташқари касалларга пул беришни ўйлаб турибмиз”, деб қўшимча қилди ҳоким.
Ажойиб ташаббус. Жамиятнинг турли қатламини фаол жисмоний ҳаётга қайтаришнинг самарали усули ҳам. Аммо, кунлик 10 000 қадам учун тўланадиган 3 минг сўм ўз вақтида тўланмаган бир вақтда, бу ташаббус ўзини оқлаш-оқламаслиги масаласи кишини ўйга толдиради.

Бундан ташқари, ҳали тўлаб бериладиган сўмма қайси бюджетдан молиялаштирилиши ҳақида ҳам маълумот берилмаган.