«Ўзбекистон ёшлар» мукофоти, «Соғлом авлод учун» ордени соҳиби, Ўзбекистон халқ артисти таниқли композитор ва дирижёр, болалар мусиқаси муаллими Шермат Ёрматов 82 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Шермат Ёрматов 1939 йил 17 октябрь куни Фарғона вилоятида туғилган.
Шермат Ёрматов 1939 Фарғона вилояти, Фарғона туманида таваллуд топган.1967 йилда Тошкент давлат консерваториясини хор дирижёрлиги мутахасислиги бўйича тугатган.
Тошкент шаҳридаги 99-ўрта мактабда мусиқа ўқитувчиси ва «Бойчечак» хор студиясининг раҳбари (1962-82), Ўзтелерадиосида хор жамоаси дирижёри. (1967-70), «Булбулча» болалар хорининг бадиий раҳбари ва бош дирежёри (1971). 1970 йиллар ўртасидан бошлаб ўзбек болалар хорининг энг фаол тарғиботчиси, куйинчак раҳбар, «Қўшиғим, жон қўшиғим», «Биргаликда куйлаймиз», «До, ре, ми, фа, соль», «Санъат ғунчалари» каби қатор кўрсатувлар орқали бутун республика болаларига мусиқадан таҳсил берган муаллим сифатида танилган эди.