Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг “Космонавтлар” бекатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Хабарга кўра, “Космонавтлар” метро бекати ичида ҳаракатланиб кетаётган 4 та вагондан иборат таркиб(состав)нинг 3-вагонида тутун чиққан. Бунга сақлагич (предохранитель) куйгани ёки тормоз колодкаси сиқилиб қолгани сабаб бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
“Воқеа жойида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган. Носоз вагон таъмирлаш учун ДЕПОга юборилган”, — дейилган хабарда.
Фуқаролар хавфсиз жойга эвакуация қилинган, ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.