Диққат, диққат! Қишлоқдан гапирамиз!

Оппоқ қор ёғиб турган пайтда шинамгина офиснинг деразаларидан атрофга боқиб ҳаёт нақадар гўзал эканлигини ҳис қилишнинг гашти ўзгача. Яна қўшимчасига қўлимизда иссиққина чой ёки кофе бўлса, ундан-да аъло. Ўзимизча шу билан бутун дунё гўзаллигини кўргандек бўламиз-а?

Бироқ атрофга яхшилаб қарасак, оёғидан зах ўтиб, маска ёки қурут сотиб ўтирган холани, муздай челакка қўл тиқиб, бутун зални полини артиб чиқаёрган аёлни, юпқагина пижак кийиб, бутун шаҳардаги қорни тозалашга уринаётган амакини кўра олганимизда биз айтаётган ўша гўзал «ромонтечний» об-ҳаводан асар ҳам қолмасди.

Умуман олганда, шаҳарларда ёққан қорни, об-ҳавони ҳеч бўлмаганда танишларимизнинг ижтимоий тармоқларига жойлаган расм, видеолари орқали ҳам бемалол кўришимиз мумкин. Шу сабабли биз бугун қишлоқдан кичик фоторепортаж тайёрладик.

Куннинг совуқ бўлишига қарамай дала-даштдан уйига қайтаётган чўпон ота ва аёли

Одатда халқимиз тарозининг икки палласига ҳам тенг қараш керак эканлигини уқтирганини кўп эшитганмиз. Лекин гувоҳи бўлганингиздек қишлоқ аҳолисининг шароити яхшиланишига ҳали анча борга ўхшайди. Токи биз ўзимиз истагандек натижага эриша олмас эканмиз, бу мавзуга қайтаверамиз, қайтаверамиз, қайтаверамиз!

Фотомухбир ва нашрга тайёрловчи: Лайло Эсанмуродова