Навоий вилоятида таркибида олтин бўлган рудани ноқонуний қазиб олиш жараёнида бухоролик фуқароларни қум босиб қолди.
Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Маълум қилинишича, воқеа 2021 йил декабрь ойининг охирида Конимех туманининг Караката овулида жойлашган Лолазор номи билан аталувчи чўл ҳудудида содир бўлган. Қурбонлар бир неча кун тупроқ остида қолиб кетишган. Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимларининг ҳаракатлари билан техникалар ёрдамида ковланиб, ҳалок бўлганлар 4 январь куни олиб чиқилган.
Вафот этганлар Шофиркон туманининг Денов маҳалласидан экани, улар орасида ака-ука ҳам борлиги айтилмоқда.
Бу Лолазорда содир бўлган биринчи ҳолат эмас. 2021 йилнинг 13 ноябрь куни ҳам ушбу ҳудудда ноқонуний олтин қазиб олувчиларни тупроқ босиб қолган ва 4 киши ҳалок бўлганди. Уларнинг ҳам 3 нафари шофирконлик эди.