Глобал индексда очлик даражаси бўйича мамлакатлар рейтинги эълон қилинди
Ўзбекистон 2021 йилги Глобал очлик индексида 21 ўринни эгаллади. Тунис Ўзбекистондан бир чизиқ пастда, Коста-Рика юқорида.
Энг оғир очлик ҳолати Сомалида (116 ўрин), Сурияда (115 ўрин), Жанубий Суданда (115 ўрин) кузатилмоқда. Рейтинг бошида Беларус, Босния ва Герсеговина, Бразилия, Чили ва Хитой жойлашган.
Индекс қуйидаги кўрсаткичлар бўйича аниқланади:
етарли даражада озиқланмаган аҳоли улуши;
вазни нормадан паст бўлган 5 ёшгача бўлган болалар улуши;
меъёрдан паст ўсиш билан 5 ёшгача бўлган болалар улуши;
5 ёшгача бўлган болалар ўлими.
2021 йил учун GHI ҳисоботи учун маълумотлар 135 мамлакат учун таҳлил қилинган. Улардан 2021 йил учун GHI балларини ҳисоблаш ва 116 та давлатни (таққослаш учун 2020 йилги ҳисоботда 107 та давлат ўрин олган) ўринни эгаллаш учун етарли маълумотлар мавжуд эди.