Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 31-декабрдаги “Товарларнинг айрим турларини рақамли маркировкалашнинг мажбурий тизимини босқичма-босқич жорий этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 833-сон қарорига асосан 2022-йил 1-январдан бошлаб қуйидаги қоидалар кучга кирди:
•Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маркировкаланмаган сигаретани сотиш тақиқланади;
•aлкогол ичимликлар (хусусан, алкоголли ичимликлар ва вино ва вино маҳсулотлари) ишлаб чиқарувчилари ва импорт қилувчилари алкоголли маҳсулотларнинг айланиши бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритиш мажбуриятини оладилар;
•алкогол маҳсулотларни (хусусан, алкоголли ичимликлар ва вино-вино маҳсулотларини) тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан сотиб олувчи улгуржи савдо ташкилотлари алкоголли маҳсулотларнинг муомаласи бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритадилар (ЭҲФ);
•алкогол маҳсулотларнинг (хусусан, алкоголли ичимликлар ва вино-вино маҳсулотлари) чакана савдоси билан шуғулланувчи алкоголли маҳсулотлар айланмаси иштирокчилари алкоголли маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритадилар (ЭҲФ).