Мактабгача таълим вазирлигининг хабар беришича, давлат боғчаларида карантин чоралари кучайтирилади. Жумладан:
байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;
ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЗР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);
йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;
мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилади.